Инфографика: Бухоро вилоятининг 2022 йил январь-декабрь ойлари макроиқтисодий кўрсаткичлари

Инфографика: Бухоро вилоятининг 2022 йил январь-декабрь ойлари макроиқтисодий кўрсаткичлари

2022 йил якунларига кўра Бухоро вилоят ЯҲМ ҳажми 45,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилги мос даврга нисбатан 4,4%га ўсган, шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 5,2%ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 22 975,6 минг сўмни ташкил қилган (ўтган мос даврга нисбатан 2,8% га ошган).

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 95,6%ини ташкил этган бўлса, маҳсулотларга соф солиқлар эса 4,4%ини ташкил этган.

ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 26,2% (2021 йилда 25%), қишлоқ хўжалиги улуши 44,7% (2021 йилда 45,5%) ва хизмат кўрсатиш улуши 29,1% (2021 йилда 29,5%) ни ташкил этган.

Республика макроиқтисодий кўрсаткичларини шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 5,2%ни ташкил этиб, ҳуддудлар ичида 8 ўринда бўлсада, асосий капиталга инвестициялар киритишда 8,3%ни ташкил этиб 3-ўрин, қурилиш ишлари бўйича 6,5%ни ташкил этиб 5 ўринни ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 9,3%ни ташкил этиб 4 ўринни эгаллаган.

2022 йилда кичик тадбиркорликнинг ҳажми 32,4 трлн. сўмни ташкил этиб(2021 йилда 28 трлн.), ЯҲМдаги улуши 74,1%ни ташкил қилди (2021 йилда 75,9%). Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилга нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар