Ушбу даврда Бухоро вилояти ЯҲМ ҳажми 8,6 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 4,0% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 4 281,2 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 102,3% га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 94,8% ни ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 5,2% ни ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 22,7% (2022 йилда 20,6%), қурилишнинг улуши 9,0% (2022 йилда 10,1%), қишлоқ хўжалиги улуши 26,8% (2022 йилда 25,9%) ва хизмат кўрсатиш улуши 41,5% (2022 йилда 43,4%) ни ташкил қилган.
Республика макроиқтисодий кўрсаткичларининг шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 4% ни ташкил этиб ҳуддудлар ичида 8-ўрин, республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 4%ни ташкил этиб 8- ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш 7,0%ни ташкил этиб 5-ўринни эгаллаган.
Вилоят аҳоли жон бошига асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаганда республика бўйича ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 4-ўрин, хизматлар соҳаси 4-ўрин, асосий капиталга киритилган инвестициялар 5-ўрин ва чакана савдо бўйича ҳудудлар ичида 4-ўрин аҳамиятлидир.
Изоҳ қолдириш