Давлат солиқ қўмитаси: Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмни ташкил этди

Давлат солиқ қўмитаси: Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмни ёки ЯИМдан умумий улуши тахминан 48 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Хуфиёна иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллардан бири – харид чекини талаб қилмаслик. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари орасида носоғлом рақобат муҳитининг шаклланишига олиб келади.

«Агар ҳар бир истеъмолчи томонидан чек талаб қилинса, хуфиёна иқтисодиёт улуши қисқариши баробарида, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатлари камайиб, бюджет тушумлари ошиб боради. Натижада мамлакат иқтисодиёти ривожланади», дейилади қўмита хабарида.

Давлат солиқ қўмитаси сотиб олиш жойларида чек бериш талаби рад этилган тақдирда, истеъмолчи қуйидагиларга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликларини эслатиб ўтмоқда:

(71) 244−98−98 ёки 1198 рақамли «ишонч телефони»га;

Soliq мобиль иловасидаги Soliq hamkor бўлими орқали;

ДСҚнинг Telegram-боти орқали;

Электрон солиқ хизматлари портали (my.soliq.uz) орқали.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар