Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар қилган.

Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларга “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импортёрларга қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади. (ПҚ-5087 21.04.2021 йил)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар