Солиқ қўмитаси қарийб 97 фоиз корхонада 81,9 млн долларлик «сохта» операцияларни аниқлади

Солиқ қўмитаси қарийб 97 фоиз корхонада 81,9 млн долларлик «сохта» операцияларни аниқлади

ДСҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, 822,9 млрд. сўмлик «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланган.

Жорий йилнинг 3 март ҳолатига республикамиз бўйича жами 7978 та корхонада 912,1 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланган.

Текширув натижаларига кўра:

– 7725 та, яъни 96,8 фоиз корхонада (822,9 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
шундан, 94 та (13,1 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

– 253 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,2 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 35,2 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар хам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар