“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–684-сон, 22.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
Қонунга кўра, давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- давлат харидларини режалаштириш;
- харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
- шартномани тузиш ва бажариш;
- давлат харидлари мониторинги.
Президент фармонлари ва қарорларига мувофиқ Инвестиция ва бошқа давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни “фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида “fast-track” усулида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга ошириш мумкин.
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
- электрон дўкон;
- бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
- энг яхши таклифларни танлаш;
- тендер;
- тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари;
- Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
Қонунга мувофиқ, ушбу соҳада давлат назоратини қуйидагилар амалга оширади:
- Ҳисоб палатаси;
- Бош прокуратура;
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
- Молия вазирлиги;
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
-Шунингдек, фуқаролари, маҳалла, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Қонун кучга кириши билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ–472-сонли Қонун (09.04.2018 й.) ўз кучини йўқотади.
Изоҳ қолдириш