Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига ёрдам кўрсатиш учун 40 миллион евро ажратди

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига ёрдам кўрсатиш учун 40 миллион евро ажратди

Ўзбекистон ҳукумати ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига қўшимча ёрдам кўрсатиш учун 40 млн евро миқдорида молиялаштириш ўғрисидаги битимни имзолади.

Кўзда тутилаётган ҳаракатлар фермер хўжаликлари ва агрокорхоналарга ёрдам кўрсатиш учун давлат хизматларини кучайтиришга қаратилган 2020−2030 йилларда агроозиқ-овқат секторини ривожлантириш давлат стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс мазкур бюджет ёрдами Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва мамлакат ҳукуматига секторни модернизация қилиш ва ислоҳотларни тезлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар