Берилган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 15878,8 млрд. сўмга етди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 114,5%ни ташкил этди. Шу давр мобайнида жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 4045,2 минг сўмга етди ва 2021 йилга нисбатан ўсиш кўрсатгичи 112,3 %ни ташкил этди.
Хизматлар таркибида энг катта улушни савдо хизматлари (29,9%), молиявий хизматлар (22,4%), транспорт хизматлари (18,1%) ташкил этган. Хизматлар умумий ҳажмида паст улушларни меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (0,9%), ижара хизматлари (2,0%), бошқа хизматлар (2,1%) ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида хизматларнинг энг юқори ўсиш суръати Фарғона шаҳрига (116,9%) тўғри келди. Вилоят бўйича кўрсатилган хизматларнинг юқори улушилари Фарғона шаҳри (29,9%), Қўқон шаҳри (17,7%), Марғилон шаҳри (9,7%), Учкўприк (4,0%) ва Олтиариқ (3,8%) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Кўрсатилган хизматларнинг энг паст улушлари Сўх (1,2%), Фурқат (1,7%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Аҳоли жон бошига энг катта хизматлар ҳажми Фарғона (15 763,2 минг сўм), Қўқон (10 771,2 минг сўм) ва Марғилон (6 283,4 минг сўм) шаҳарларида қайд этилди.
Шунингдек, Қувасой шаҳри (3 360,4 минг сўм), Ёзёвон (3 568,6 минг сўм) ва Олтиариқ (1 684,4 минг сўм) туманларида ҳам аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми салмоқли бўлди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг энг паст кўрсаткичи Ўзбекистон туманида (1 473,0 минг. сўм) кузатилди ҳамда ўсиш суръати 112,2%ни ташкил этди.
Автомобил транспортида 39,9 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу 2021 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига нисбатан 2,9%га кўпдир. Юк айланмаси 1320,1 млн. т-км.ни ташкил қилиб, 7,4 %га ошган.
Автомобил транспортида йўловчилар ташиш 2021 йил январь-сентабрь ҳолатига нисбатан 3,6%га кўпайиб, 496,5 млн. йўловчини ташкил этди, йўловчи айланмаси эса 2,4%га кўпайди ва 11 223,0 млн. йўловчи-км.ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш