Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам кимларга берилади?

Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам кимларга берилади?

Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низомга асосан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

«Ягона реестр» АТ томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланган ёки рад қилинганлигини аниқлаш учун фуқаролар Пенсия жамғармаси бўлимига бориши талаб қилинмайди.

Белгиланган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида, ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган телефон рақамга СМС шаклида) юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан, 2020 йил 1 майга қадар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб эса “Ягона реестр” АТ орқали тўлаб бошланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар