Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси истеъмол соҳасидаги инфляцияни 2021 йилнинг тўрт ойи давомида ҳисоблаб чиқди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга ўсди. 2019 ва 2020 йиллардаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йилда озиқ-овқат инфляцияси 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизни, 2020 йилнинг тўрт ойида эса 19,1 фоизни ташкил этди.
2021 йил апрель ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар ўртача 1,5% га қимматлашди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси. Йил бошидан буён улар учун нархларнинг ўсиши 4,1% ни ташкил этиб, ўртача ойлик қиймати 1% ни ташкил этди. Йиллик ҳисобда (2020 йилнинг апрель ойига келиб) нарх-навонинг ўсиши 10,7% га етди.
Aпрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
Озиқ-овқатлар ва спиртсиз ичимликлардан 2021 йил апрель ойида нархлар ўсиши бўйича ёғ-
мой маҳсулотлари сезиларли устунлик билан етакчилик қилиб, ой давомида 21,6 % га қимматлашди. Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари (3,0-4,6 %) ва шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (2,4 %) сезиларли даражада қимматлашди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар асосий гуруҳлари орасида 2021 йилнинг январь апрелида нархлар ошиши бўйича етакчилик ёғ-мой маҳсулотларига (26,8 %) тегишли бўлди. Етакчи учликка шунингдек, сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (12,9 %)
ҳамда мевалар ва ёнғоқлар (10,8 %) кирди.
Йиллик нисбатда, ёғ-мой маҳсулотлари (1,6 баробар), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (15,3 %), сут, бошқа сут маҳсулотлари ва тухум (14,6 %) ҳамда гўшт маҳсулотлари юқори даражада қимматлашди (14,5 %).
Ҳисоб-китобларга кўра, товарлар ва хизматлар нархлари ошишининг умумий таъсирида ноозиқ-овқат маҳсулотлар таъсири улуши 9,2 % ни, аҳолига пуллик хизматлар таъсири улуши 7,2 % ни ташкил этди.
2021 йилнинг январь-апрелида озиқ-овқат маҳсулотлари 6,2 % га қимматлашиб, 2020 йил мос
давридаги кўрсаткичдан 1,5 фоиз бандга ва 2019 йилдаги мос кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст
бўлди.
Изоҳ қолдириш