Февраль ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Февраль ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойида истеъмол товарлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар асосий гуруҳлари ичида мевалар ва ёнғоқлар (1,7 фоиз), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар (сабзавот бананлар), ёғлар ва мойлар (1,4 фоиз), шунингдек, дуккаклилар (0,8 фоиз) ой давомида сезиларли даражада ошган.

2020 йилнинг февралида ушбу бўлимда мевалар ва ёнғоқлар (4,3 фоиз) бошқаларга нисбатан юқорироқ қимматлашган бўлса, сут, сут маҳсулотлари ва тухум (-0,1 фоиз) нархларида арзонлашиш қайд этилган.

Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори. 2019 йилнинг февраль ойида хизматлар нархларининг ошиши жорий йилдаги каби 0,8 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, йил бошидан турар жойларга хизмат кўрсатиш учун материаллар 1,5 фоизга (2020 йил февралига нисбатан 12,1 фоиз), турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар 1,0 фоиз (15,7 фоиз), совуқ сув ва канализация учун тўловлар 1,6 баробарга (1,9 баробар), кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш 1,3 фоизга (3,2 фоиз), чиқиндиларни тўплаш учун тўловлар 0,7 фоизга (2,8 фоиз) ошган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар