Жиззах вилоятининг 2023 йил учун маҳаллий бюджет харажатлари 3 469 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, ушбу харажатларнинг 56 фоизи (1 948,2 млрд. сўм) вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ҳисобидан, 37 фоизи (1 284,4 млрд сўм) республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ҳамда 7 фоизи (236,7 млрд.сўм) эса акциз солиқлари ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.
2023 йилда Ялпи ҳудудий маҳсулот 29,55 трлн.сўм бўлиши режа қилиниб, 2022 йилга нисбатан 5,2 фоизга ўсиши кўрсатиб ўтилган. ЯҲМ 2024 йилда 7,1 фоизга ва 2025 йилда 7,4 фоизга ўсиши мўлжалланган.
Вилоятнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган саноат соҳасининг ўсиш суръати 2023 йилда 107,9%, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўсиш суръати 103,3% ҳамда чакана товар айланмасининг ўсиш суръати 111,5% бўлиши режалаштирилган.
Вилоят бюджетининг даромад қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (29%), юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи (15%), норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (12%), корхоналар айланмасидан солиқ (9%), жарималар (7%), давлат божлари (7%), юридик шахслар солиғи (7%) ва бошқа даромадлар ҳисобидан шаклланади.
2023 йилда вилоят бюджетидан ташкилот ва муассаларга тақсимланган маблағлар миқдори 1 422,6 млрд сўмни ташкил қилади. Энг кўп маблағ олувчи ташкилотлар – Соғлиқни сақлаш бошқармаси (33%), Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (12%), Маҳаллалар инфратузилмаси (10%), Халқ таълими бошқармаси (10%), Президент таълим муассасалари (5%), Спорт (4%) ва Маданият бошқамаси (2%) ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш