Инфографика: Навоий вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Навоий вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Марказ экспертлари вилоятда сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 20 фоизга ошиб, 12 трлн. сўмдан 49,7 трлн сўмга етди.

Шу давр мобайнида ЯҲМнинг саноат ва қурилиш соҳаси 48,1 фоиздан 72,6 фоизга ўсди.

Бозор хизматлари 47 фоизга кўпайиб, 2,6 трлн. сўмдан 5,8 трлн сўмга етди.

Сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,7 трлн сўмдан 65,1 трлн сўмга етиб, 13 фоизга ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсиб, 2016 йилдаги 5,3 трлн. сўмдан 2020 йилда 11,9 трлн. сўмни ташкил этди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 10,4 минг донадан 2020 йилда 21,4 минг донага 105 % кўпайди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 67 км автомобил йўллари ва 649 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Шу давр мобайнида 111 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Ўтган беш йил давомида вилоятда 3 485 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 5,1 минг ўрин, мактабларда 18,9 минг ўрин, шифохонада 1,5 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.

Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг Ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон республикаси ҳудуди билан, жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё, жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир.

Навоий мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири ҳисобланади. Бу, аввало, вилоятда ер ости ва ер усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, бу бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги билан ўлчанади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар