Инфографика: Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо ҳажми

Инфографика: Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо ҳажми

2021 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо ҳажми 1 526,1 млн. долларни ташкил этади. Шундан 42,5 млн. доллар ёки 2,8% экспорт, 1 483,6 млн. доллар ёки 97,2 % импортга тўғри келади.

Ўзбекистон жаҳоннинг 179 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Жанубий Корея Республикаси билан умумий ташқи савдодаги улуши 4,7 %ни, экспортда 0,3 %ни, импортда 7,3%ни ташкил этади.

2021 йил январь-октябрь ойларида машина ва транспорт асбоб-ускуналари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 422,8 млн. АҚШ долларига ошди.

Ушбу товарларни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси — 2250,5 млн. АҚШ доллари (33,4%), Корея Республикаси — 1004,7 млн. АҚШ доллари (14,9%) ва Россия Федерацияси — 690,2 млн. АҚШ доллари (10,2%) каби давлатларга тўғри келди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўзаро савдо улуши:

- Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 %,ни ташкил этади. Шундан 3,7 млн. долл. импорт, 3,7 млн. долл. экспорт қилинган;

- Кимёвий маҳсулотлар ва буюмлар 12 %ни ташкил этади. Шундан 184,1 млн. долл. импорт, 5,0 млн. долл. экспорт;

- Энергия ва нефть маҳсулотлари 1 %ни ташкил этади. Шундан 8,0 млн. долл. импорт, 0,3 млн. долл. экспорт;

- Металлар ва металл буюмлар 2 %ни ташкил этади. Шундан 29,1 млн. долл. импорт, 5,3 млн. долл. экспорт;

- Машина ва ускуналар 72 %ни ташкил этади. Шундан 1 095,9 млн. долл. импорт, 1,2 млн. долл. экспорт;

- Хизматлар 6 %ни ташкил этади. Шундан 84,0 млн. долл. импорт, 15,1 млн. долл. экспорт;

- Бошқа товарлар 6 %ни ташкил этади. Шундан 78,8 млн. долл. импорт, 11,8 млн. долл. экспорт;

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар