2023 йил январ-март ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 5 045,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 130,7%ни ташкил этган.
Асосий воситалар бўйича инвестицияларнинг технологик таркибида вилоятда қурилиш ишларининг улуши – 54,3%ни, машинасозлик ва асбоб-ускуналар сотиб олиш харажатларининг улуши – 40,7%ни ва бошқа харажатлар улуши – 5,0%ни ташкил этган.
Вилоятда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар бўйича 2023- йил январ-март ойларида энг юқори кўрсаткичлар Самарқанд шаҳри (1171,0 млрд. сўм), Самарқанд (969,6 млрд. сўм), Каттақўрғон (765,7 млрд. сўм) ва Пастдарғом (551,8 млрд. сўм)туманларида кузатилган.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича юқори ўсиш суръатлари Каттақўрғон (2047,6%), Пахтачи (322,5%), Жомбой (214,2%), Пастдарғом (213,4%) ва Булунғур туманларида (172,7%) кузатилган.
Изоҳ қолдириш