Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари қаерга ва қандай сарф қилиняпти?

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари қаерга ва қандай сарф қилиняпти?

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг жами даромадлар ҳажми 7,44 трлн сўм. Шундан 7,32 трлн сўм Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари бўлса, 123,5 млрд сўм Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг жами харажатлари 3 306 млрд сўм. Ушбу маблағлардан Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига 573 млрд сўм ажратилган:

  • 270 млрд сўм тест системалар, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун;
  • 11 млрд сўм махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш учун;
  • 3 млрд сўм карантинга олинган фуқароларни дори-дармон билан таъминлаш учун;
  • 12 млрд сўм карантин тадбирларига жалб этилган, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча устама ва рағбатлантириш тўловлари учун йўналтирилган.

Шунингдек, 277 млрд сўм ҳудудий марказларга:

  • 250 млрд сўм фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари ва бошқа харажатларга, шу жумладан, 129 млрд сўм ҳудудлардан ушбу тадбирларга жалб этилган тиббиёт ходимларининг махсус қўшимча устама ва рағбатлантириш тўловлари учун;
  • 18 млрд сўм жамоат жойларининг дезинфекция қилиш харажатлари учун;
  • 9 млрд сўм эпидемик ҳолат билан курашиш бўйича ва бошқа тадбирлар учун йўналтирилган.

Ижтимоий соҳага 294 млрд сўм ажратилган. Улардан:

  • 60 млрд сўм Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун;
  • 70 млрд сўм ижтимоий нафақалар учун;
  • 100 млрд сўм Жамоат ишлари жамғармасига банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун;
  • 50 млрд сўм Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ишсиз, кам таъминланган оилаларга шахсий томорқаларини ривожлантириш учун;
  • 11 млрд сўм “Тошкент метрополитени“ ва “Тошшаҳартрансхизмат“ ходимларига иш ҳақи ва тўловлар учун;
  • 2 млрд сўм “Ўзавтотранссервиз“ ва “Тошшаҳартрансхизмат“ транспорт харажатларини қоплаш учун;
  • 1 млрд сўм Мудофаа вазирлигига гуманитар ёрдам билан боғлиқ харажатлар олиб келиш учун йўналтирилган.

Иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга 1,4 трлн сўм ажратилган бўлиб, улар қуйидагича йўналтирилган:

  • 500 млрд сўм “Иссиқлик электр станциялари“ АЖ корхоналарига субсидия маблағлари;
  • 401 млрд сўм “Ўзбекнефтгаз“ АЖга субсидия маблағлари;
  • 101 млрд сўм “Uzbekistan Airports” АЖга ссуда;
  • 406 млрд сўм “Uzbekistan Airways” АЖга ссуда;
  • 40 млрд сўм “Биринчи резинотехника заводи“ МЧЖнинг биринчи даражали харажатларнинг амалга ошириш учун ссуда.

Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлашга 487 млрд сўм йўналтирилган. Улар:

  • 286 млрд сўм 10 000 ўринли махсус шифохоналар қуриш учун;
  • 182 млрд сўм 20 000 ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасини қуриш учун;
  • 10 млрд сўм диагностика лабораторияси мажмуасини реконструкция қилиш учун;
  • 9 млрд сўм тиббий жиҳоз ва инвентарлар, дори-дармон, дезинфекция ишлари ва тиббий буюмлар учун.

Сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун 504 млрд йўналтирилган. Улар:

  • 246 млрд сўм ирригация объектларини қуриш ва реконструкцияси учун;
  • 61 млрд сўм “Ҳудудий сув таъминоти“ МЧЖга ссуда маблағлари;
  • 57 млрд сўм Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Иншоот“ қурилиши объектига;
  • 53 млрд сўм Давлат экология қўмитасига ссуда маблағлари;
  • 39 млрд сўм Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини қурилишига;
  • 14 млрд сўм Сув хўжалиги вазирлигига – Жиззах вилоятидаги ирригация тадбирлари учун;
  • 10 млрд сўм Оролни қутқариш жамғармасига ирригация тадбирлари учун;
  • 16 млрд сўм 20 000 ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси сув таъминоти учун;
  • 8 млрд сўм 10 000 ўринли махсус шифохоналар сув таъминоти учун.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар