Жиззах вилоятида 2022 йил 1-ярим йилликда ассосий капиталга инвестициялар

Жиззах вилоятида 2022 йил 1-ярим йилликда ассосий капиталга инвестициялар

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Жиззах вилоятида асосий капиталга инвестициялар 4 452,3 млрд сўмни ташкил этди.

Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 33,4 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 50,5 фоизи хорижий инвестициялар, 13 фоизи давлат бюджети ва 4 фоизи банк кредити ва бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар харажатлари 73,5 фоизни, ноишлаб чиқариш - қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 26,5 фоизни ташкил этди.

Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 32 фоизи (1 429,3 млрд сўм) Фориш туманига, 23 фоизи (1 042,6 млрд сўм) Жиззах шаҳрига тўғри келади.

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар