Ипотека кредитлари ажратувчи банкларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Ипотека кредитлари ажратувчи банкларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида вазирликнинг ресурс маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратувчи тижорат банкларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

Маълум бўлишича, “Ипак йўли банки” АИТБ ва АТБ «Капиталбанк» мурожаатлари асосида мазкур тижорат банклар рўйхатдан чиқарилган ва улар билан тузилган бош битимлар ва депозит шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Демак, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида ипотека бозорини узоқ муддатли ресурслар билан таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги пул маблағлари жойлаштириладиган тижорат банклари қуйидагилар:

1. "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки
100000, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй
1233, +99878-150-11-22
2. «Асакабанк» акциядорлик жамияти
100015, Тошкент шахри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 67-уй
1152, +99871-200-55-22
3. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
100084, Тошкент шахри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 101
+99878-148-00-10, +99878-147-15-04
4. "Ўзбекистон саноат-қурилиш банки" акциядорлик тижорат банки
100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
+99871-200-43-43
5. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки
100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 46-уй
+99871-210-20-02
6. Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"
100047, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй
+99871-230-77-77
7. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки
100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй
1254, +99878-150-00-55,+99878-150-10-01
8. "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки
100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй
1285, +99871-202-99-99
9. "Агробанк" акциядорлик тижорат банки
100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
1216, +99871-203-88-88
10. "Туронбанк" акциядорлик тижорат банки
100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 4а
1220, +99895-144-60-00
11. Чет эл капитали иштирокидаги "Ҳамкорбанк" акциядорлик тижорат банки
170119, Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 85
1256, +99878-150-91-22
12. "Ориент Финанс Банк" хусусий акциядорлик тижорат банки
100052, Тошкент, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5
+99871-200-88-99
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сонли Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепциси”га асосан белгиланган мувофиқлик мезонларига жавоб берувчи юқоридаги 12 та банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган барча филиалларига Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин.
2021 йил 1 сентябрь ҳолатига янги тартиб асосида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари суммаси 2 трлн. 495 млрд. сўмни ташкил қилиб, ажратилган кредитларнинг асосий улуши Ипотека банк, Қишлоқ қурилиш банк ва Ўзмиллийбанк ҳиссаларига тўғри келган.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар