Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?

Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?

Стаж етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:

- ёшга доир пенсиялар учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

- I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;

- II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;

- оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;

- ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун - ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Эслатиб ўтамиз, ёшга доир пенсияни олиш учун фуқаронинг иш стажи инобатга олинади. Масалан: агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 8 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 25 йил иш стажи ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар