Ишсизлик нафақаси кимга ва қанча даврга тўланади?

Ишсизлик нафақаси кимга ва қанча даврга тўланади?

Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади.

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.

Қарамоғида учтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида белгиланган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади.

Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

Ишсизлик нафақаси кўпи билан:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта;
  • илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса 13 календарь ҳафта мобайнида тўланади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар