Абдул Латиф Жамил камбағалликка қарши кураш лабораториясининг Европа бюроси (J-PAL Europe) Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди. Бу ҳақда J-PAL Europe Twitter’даги расмий саҳифасида ёзди.
"Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, бу ерда J- PAL Europe фактик маълумотларни мамлакатда камбағалликни камайтириш сиёсатига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда", - дейилади J-PAL Европа бюроси баёнотида.
Йил бошидан бери J-PAL Европа бюроси ойнинг мамлакатлари деб эълон қилинди, улар Италия, Германия ва Испания.
Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот маркази. 2003 йилда MIT асосида яратилган. Унинг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.
J-PAL нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.
Камбағалликка қарши кураш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни ташкил этиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг диққат марказида бўлиб, сўнгги 5 йил давомида мамлакатимизда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда камбағалликка қарши фаол кураш бошланди ва уни бартараф этиш бўйича комплекс ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги икки йилдаги ислоҳотлар кун тартиби пандемия келтириб чиқарадиган салбий таъсирларга жавоб бериш учун тузатилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Нобел мукофоти лауреатлари Абхижит Банержи ва Эстер Дуфло асос солган J-PAL Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳтлар маркази билан биргаликда камбағалликка қарши кураш бўйича давлат дастурлари самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга кўмаклашиш мақсадида семинар ташкил қилган эди.
Ушбу босқичда J-PAL ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳтлар маркази камбағалликка қарши курашга қаратилган биринчи давлат дастурларининг самарадорлигини ва уларнинг реал даромадлар ўсиши ва камбағалликни камайтиришга потенциал таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотни бошламоқда.
Мутахассислар томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Маҳаллабай” тизими каби дастурлар самарадорлигини баҳолашнинг илғор воситаларини ва “Ишга марҳамат” мономарказлари, жумладан, меҳнат миграцияси дастурлари самарадорлиги ишлаб чиқиш ва жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг бундай маданияти Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда, бу эса бир вақтнинг ўзида камбағалликнинг кўплаб жиҳатларини ҳал этишга қаратилган истиқболдаги дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.
Маълумот учун: 2021 йилда Марказий Осиё ва Кавказдаги энг яхши таҳлилий марказлар рейтингида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази минтақадаги 63 та энг яхши тадқиқот ва таҳлилий муассасалар орасида 10-ўринни эгаллади. Шундай қилиб, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўтган йилга нисбатан бир поғона юқорига кўтарилди ва 2016 йил кўрсаткичларини учта поғонага яхшилади (ўшанда Марказ 13-ўринни эгаллаган).
Иқтисодий тадқиқотлар маркази ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан 2019 йил октябрь ойида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига айлантирилди. Шу билан бирга, янги мақсад ва вазифалар, жумладан, ривожланган хорижий мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтказилган тажрибаларни, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни чуқурлаштиришнинг стратегик йўналишлари бўйича таклифларни инобатга олган ҳолда чуқур ишлаб чиқилган ривожлантириш мақсадида таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказишни назарда тутувчи янги мақсад ва вазифалар тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш