Коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари билан курашишда Жаҳон банки Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатади

Коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари билан курашишда Жаҳон банки Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатади

Коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари билан курашда ёрдам сифатида Жаҳон банки Ўзбекистонга 14 миллиард доллар кредит ажратишга тайёр, деб хабар қилмоқда Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу ҳақида Ўзбекистон ташқи савдо ва инвестициялар вазири Сардор Умурзаков ва Жаҳон банки гуруҳининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер билан 6 апрел куни бўлиб ўтган видеоконференция давомида келишувга эришилди, - дейилган хабарда.

Банк раҳбарияти ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш тизимини, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасаларини ва бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағларни оператив ажратиш масаласи ҳам фаол кўриб чиқилаётганлигини билдирди.

Мазкур маблағлар жорий йилнинг март ойида тасдиқланган коммунал инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳаларини ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини молиялаштириш учун мўлжалланган 700 млн. доллар кредит линияларига қўшимча бўлади.

Шу қаторда, Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга коронавирус глобал пандемияси кўрсатган таъсирини юмшатишда Жаҳон банки кўмагининг имкониятлари ва механизмлари келишиб олинди. Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида аҳолининг ижтимоий ҳимояси даражасини ошириш ва мамлакатда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш бўйича айни пайтдаги ва ўзини оқлаган чораларини юқори баҳолади.

Видеоконференция якунлари бўйича С.Мюллер Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатиш масаласи устувор тартибда кўриб чиқилишига ишонтирди. Шу билан бирга, томонлар бундай видеоконференция алоқаларни доимий равишда ўтказишга келишдилар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар