Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали томонидан Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2022 йил давомида Жиззах вилоятида асосий капиталга эга инвестициялар кўрсаткичлари бўйича таҳлилий маълумот тайёрланди.
2022 йилда Жиззах вилоятида асосий капиталга инвестициялар 10 763 млрд сўмни ташкил этди.
Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 30 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 40 фоизи хорижий инвестициялар, 15 фоизи давлат бюджети ва 15 фоизи банк кредити ва бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар харажатлари 54,4 фоизни, ноишлаб чиқариш - қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 36,5 фоизни ташкил этди.
Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 33 фоизи (3 573 млрд сўм) Фориш туманига, 22 фоизи (2 334,5 млрд сўм) Жиззах шаҳрига тўғри келади.
Феруз Раҳимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш