Жиззах вилоятидаги жами 302 та маҳаллаларнинг барчасига тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари (ҳоким ёрдамчилари) тайинланган. Ҳоким ёрдамчиларининг 295 таси эркак кишилар бўлса, 7 таси хотин-қизлардан иборат.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
242,8 минг хонадон хатловдан ўтказилиб, хонадонлар ижтимоий ва молиявий ҳолатига кўра 4 гуруҳга бўлинди. 1-гуруҳ - даромад топишга иштиёқманд ва даромади кам (12,0 мингта хонадон), 2-гуруҳ – даромади бор, лекин кўпайтириш истаги мавжуд (144,4 минг), 3-гуруҳ – боқувчисини йўқотган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож (13,2 минг) ва 4-гуруҳ – ўзига тўқ ва яшаш шароити яхши (73,2 минг) хонадонлар тоифаларига бўлинди.
Ҳоким ёрдамчилари иштирокида 173,9 минг нафар киши иш билан таъминланди, уларнинг 45 фоизи ўз-ўзини банд қилиш билан, 39 фоизи доимий иш жойи ва 5 фоизи жамоат ишларига жойлашди.
2 854 нафар ижтимоий муҳтож аҳолига 9,7 млрд сўм маблағ субсидия шаклида ажратилди.
449 км йўлларда асфальт, 1 094 км йўлларда шағалаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
265 та маҳаллаларда 1 14,8 млрд. сўмли ичимлик суви, электр таъминотига боғлиқ лойиҳалар амалга оширилди. (ИЗОҲ: Бюджет маблағлари, таъминотчи корхоналар, опен бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан).
Ҳисобот даврида 7 833 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг 4 529 таси юридик мақомга эга, 3 304 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 23 645 та хонадонга 525,4 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилди.
Ишга тушган жами лойиҳалар 1 445 та бўлиб, 393,7 млрд.сўм ўзлаштирилди, 5 344 та янги иш ўринлари яратилди. 2023 йилда лойиҳалар сонини 1 800 тага етказиш ва 7 500 та иш ўринлари яратиш режа қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги 33-сонли йиғилиш баёнига асосан 50 дона инкубатор, 399,3 минг бош хонаки товуқ ва 4 477 та асалари уяси тарқатилди.
Изоҳ қолдириш