Ўтган тўққиз ой давомида Жиззах вилоятида асосий капиталга инвестициялар 10 401,1 млрд сўмни ташкил этди.
Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 32 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 45 фоизи хорижий инвестициялар, 13 фоизи давлат бюджети ва 10 фоизи банк кредити ва бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар харажатлари 62,8 фоизни, ноишлаб чиқариш - қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 30,7 фоизни ташкил этди.
Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 31 фоизи (3222 млрд сўм) Фориш туманига, 21 фоизи (2134 млрд сўм) Ғаллаорол туманига тўғри келади.
Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш