Жиззах вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойларидаги ички савдоси кўрсаткичлари

Жиззах вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойларидаги ички савдоси кўрсаткичлари

2022 йилнинг 3-чорак якунига кўра чакана савдо товар айланмаси 7 743,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,3% га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 1 189,7 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 15,4%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34%га ўсди), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 6 553,6 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 84,6%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,2%га ўсган), шу жумладан, уюшмаган савдо товар айланмаси 1 297,8 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 16,8%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,3%га ошган) ташкил этди.

Улгуржи савдо товар айланмаси 1 944,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,4%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 395,6 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 20,3%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,8%га камайган), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 1 548,8 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 79,7%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6%га ўсди) ташкил этди.

Чакана савдо товар айланмаси ҳажмининг 2017-2019 йилларда ўсиш суръати кузатилган бўлса, 2020 йилга келиб пандемия таъсири сабабли пасайиш содир бўлган. 2020 йилдан бошлаб 2022 йил январь-сентябрь ойларига қадар ўсиш кузатилган. Юқоридаги графикда умумий тенденциядаги ўсишни кўриш мумкин.

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2017-2021 йиллар оралиғида мос равишда 2 622,2 минг сўмдан 6 398,9 минг сўмгача ўсиб, деярли 3 бараварни ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 10 792 минг сўм, Бахмал туманида 8 584 минг сўм ҳамда Зомин туманида 5 878,4 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Зафаробод туманида 2195,2 минг сўм ва Янгиобод туманида 2412,1 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар