Коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилинди

Коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилинди

23 март куни Халқаро пресс-клуб "COVID-19"га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессия ташкил қилинди. Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди.

Содиқ Сафоев коронавирус офатига қарши кураш фақат ҳукуматнинг иши бўла олмаслигини, сенаторлар "Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди ташкил этиб, ҳукуматга моддий ёрдам беришга қарор қилганини маълум қилди.

"Шу жамғармага пул ўтказиб, ҳукуматга ёрдам бериш ниятида бўлганлар бизга қўшилишини сўраймиз", деди Содиқ Сафоев.

Жамоат фонди реквизитлари:

Манзил: 100027, Тошкент ш, Шайхонтоҳур тумани, к. Фурқат, 1-уй;

Телефон: 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59;

Электрон манзил: mehr@info.uz;

Ҳисоб-рақамлари:

- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмдаги);

- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги);

- 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги);

Банк номи: "Ипотека-банк", Меҳнат филиал;

МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар