Унга кўра томонларнинг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, ушбу келишувга асосан йиллик 2 миллиард 200 миллион киловатт соат электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган.
Мазкур келишув доирасида етказиб берилаётган электр энергияси ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш мақсадида, қўшни давлатлар энерготизимларидан ҳам қўшимча импорт қилиниб, Афғонистонга унинг бир қисми экспорт қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки Марказий Осиё мамлакатларининг ягона энерготизими Афғонистон энерготизими билан фақатгина Ўзбекистон орқали боғланган, яъни ягона энерготизим мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақатгина Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкин.
Ушбу мавзулар юзасидан турли интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги музокаралар айрим холларда нотўғри рақамлар ва фактларга асосланган бўлиб, хақиқий холатни акс эттирмаяпти.
Review.uz маълумотларига кўра, Афғонистон электр қувватининг асосий қисмини қўшни давлатлардан импорт қилади. Умумий импорт ҳажми 2017−2018 йилларда 4,6 млрд кВт соатдан иборат бўлган. Асосий етказиб берувчи Ўзбекистон ҳисобланади — 2 млрд кВт соат, Тожикистон — 1,2 млрд кВт соат, Эрон — 724 млн кВт соат, Туркманистон — 658,8 млн кВт соат импорт қилинган.
Изоҳ қолдириш