2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 9 559,3 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоятда жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 3 245,70 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2%га ошган.
Ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг энг юқори улуши Янгиқўрғон тумани(10,4%)га тўғри келади. Наманган шаҳри (10,1%), Наманган (10,0%) ва Поп (9,8%) туманларининг вилоят ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги улуши юқори эканлиги кузатилди. Мингбулоқ (5,6%) ва Косонсой (5,1%) туманларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги улуши эса паст даражада.
Ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларида туман(шаҳар)ларнинг улуши (%)
2022 йилнинг 1-ярим йиллигида Уйчи (6,0%), Тўрақўрғон (5,1%) ва Поп (4,8%) туманларида ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори даражада ўсган. Косонсой (0,3%) ва Мингбулоқ (0,2%) туманларида етиштирилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларида сезиларли ўсиш кузатилмаган.
Вилоятда етиштирилган барча деҳқончилик маҳсулотлари 825 922 тоннани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8%га ошган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 73,0 минг тонна гўшт (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8%га кўп), 332,1 минг тонна сут (4,3%га кўп), 274,1 млн. дона тухум (0,1%га кўп) етиштирилди. Шунингдек, 1 158,1 тонна балиқ (11,4%га кўп) овланди, 931 тонна жун (3,1%га кўп), 2 031,5 тонна пилла (2,1%га кўп) ва 242,7 тонна асал (3,9%га кўп) етиштирилди.
Ҳисоб даврида вилоятда 732 036 бош қорамол (2021 йил мос ойларига нисбатан 2,0% кўп), шу жумладан 237 888 бош сигир (2,1% кўп), 783 614 бош қўй ва эчки (2,2% кўп), 6 642 бош от (2,6% кўп) ва 5 894 849 та парранда (11,6% кўп) етиштирилди.
Вилоятда фермер хўжаликлари сони 7185 тани ташкил этиб, фермер хўжаликларининг энг катта улуши Чуст (17,0%), Чортоқ (14,3%) ва Янгиқўрғон (12,2%) туманларига тўғри келади. Кам сонли фермер хўжаликлари эса Наманган шаҳар (11 та), Уйчи (391 та) ва Учқўрғон (426 та) туманларига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш