Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари якунлари таҳлил қилинди

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари якунлари таҳлил қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 21 700,4 млрд. сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 20 308,6 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 1 298,1 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 93,7 млрд. сўмни ташкил қилди.

Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 105,0%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Наманган вилоятининг улуши 7,4%ни ташқил қилди.

Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Поп (111,1%), Мингбулоқ (110,6%), Наманган (107,3%) ва Учқўрғон (105,6%) туманларида кузатилган бўлса, Янгиқўрғон (101,8%) ва Косонсой (101,5%) туманларида, аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.

Шаҳар ва туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Янгиқўрғон тумани (3 392,8 млрд.сўм) ва Наманган шаҳрида (2 087,5 млрд. сўм) қай этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Косонсой (1 113,2 млрд. сўм), Норин (1 380,1 млрд. сўм) ва Мингбулоқ (1 380,1 млрд.сўм) тумаларини келтириб ўтиш мумкин.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг ҳажми 7 177,8 минг сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 20 159,9 мдрд. сўмни (ёки ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 105,0%га ўсишни) шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 10 156 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари - 10 003,9 млрд. сўмни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 49,6% - чорвачилик, 50,4% -деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 516,1 минг тонна дон ва дуккаклилар, 624,4 минг тонна сабзавотлар, 257,9 минг тонна картошка, 65,8 минг тонна полиз, 219,1 минг тонна мева ва резаворлар, 89,8 минг тонна узум шунингдек, чорвачиликда тирик вазнда 140,1 минг тонна гўшт, 611,1 минг тонна сут, 499,3 млн. дона тухум ва 4,7 минг тонна балиқчилик овланди.

Музаффар Абдусаматов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган ҳудудий филиали

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар