2022 йилнинг январь-март ойларида вилоятнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 1 863,3 млрд.сўмни ташкил қилди.
Шундан, деҳқончилик ва чорвачилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 1745,5 млрд сўмни (93,86%), ўрмон хўжалиги - 83,3 млрд сўмни (4,47%) ва балиқчилик хўжалиги соҳаларда кўрсатилган хизматлар - 34,5млрд сўмни (1,85%) ташкил қилди.
Қизилтепа (10,32 млн.сўм), Томди (6.14 млн.сўм) ва Учқудуқ (3.18 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кщрсаткичларни, Навоий шаҳри (0,08 млн.сўм), Зарафшон шаҳри (0,20 млн.сўм) ва Конимех туманида (0,78 млн.сўм) энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Энг юқори қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари Кармана (105,7%), Конимех (106,2%) ва Қизилтепа (105,4%) туманларида қайд этилган бўлса, Навоий шаҳри энг кам улуш 68,6% ташкил этди.
Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 60.1 фоизи Хатирчи (25,6%), Қизилтепа (19,4%), Навбаҳор (15,1%) туманлари ҳиссасига тўғри келади ва қолган 39,9 фоизи бошқа туманларда етиштирилган
Вилоят қишлоқ хўжалиги таркибидаги фермер хўжалиги улуши 8,9%ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 106,6%, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари улуши 85,6%ни ташкил этиб 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 102,0% ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар улуши 4,9%ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 161,8 фоизга ошган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмида чорвачилик маҳсулотлари 96,4% ва деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 3,6%ни ташкил этади. 2022 йилнинг январь - март ойларида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 1 671,8 млрд cўмни (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 102,7%) ҳамда деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 62,2 млрд. сўмни (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 101,5%)ни ташкил этди.
2022 йилнинг январь - март ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 29,3 минг тонна гўшт (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7%га кўп), 82,4 минг тонна сут (3,2%га кўп), 75,5 млн. дона тухум (3,1%га кўп) етиштирилди, 1,9 минг тонна балиқ (20,1%га кўп) овланди ва 2730 тонна сабзавотлар (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5%га кўп) етиштирилди. Сабзавот етиштириш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, сабзавот етиштириш умумий ҳажмидан 70,3%и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.
Ушбу ҳудудга оид материаллар:
Изоҳ қолдириш