2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 73 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 105,8%, республикадаги улуши 16%ни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг юқори кўрсаткичлари Навоий шаҳрида (393,6 млн. сўм), Кармана (48,9 млн. сўм), Конимех (13,8 млн. сўм), Гозғон шаҳрида (9,23 млн. сўм) тўғри келади.
Вилоятда жами саноат ишлаб чиқаришидаги юқори улуш Навоий шаҳри (85,1%), Кармана (9,2%), Қизилтепа (1,8%), Навбаҳор (0,9%) ҳамда Хатирчи (0,8%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 9 029,3 млрд. сўм ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 12,4%ни ташкил этган.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 59,1 трлн. сўм ёки жами саноат маҳсулотларининг 80,9%ни ташкил этган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига кўра, саноатдаги металлургия саноатининг улуши 75,4%, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9%га ўсган, озиқ-овқат улуши 3,0%, ўтган йилга нисбатан 13,3%га ошган, тўқимачилик маҳсулотлари улуши 2,1%ни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 15,2%га ўсган.
Вилоят бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши Кармана туманида 3 946,0 минг сўмни, Навоий шаҳрида – 3 305,2 минг сўмни, Қизилтепа– 2 667,5 минг сўмни, Навбаҳор туманларида – 2 636,5 минг сўмни ҳамда Зарафшон шаҳрида – 2 376,0 минг сўмни ташкил этган.
Истеъмол маҳсулоти ишлаб чиқарилишининг вилоят ҳажмидаги энг юқори улуши Кармана туманида 18,6%, Навоий шаҳрида – 18,0%, Хатирчи туманида - 15,6% ва Қизилтепа туманида 14,7%ни ташкил этган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ардашер Муртазаев
Изоҳ қолдириш