Иқтисодий ўсиш биринчи навбатда рақобатбардош ишлаб чиқариш занжирларини яратиш ва ушбу мақсадлар учун инвестицияларни кўпайтириш ҳисобига таъминланади.
Гарвард университети тадқиқотларига кўра, бизнинг мамлакатимизда 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имкониятлар ва нисбий афзалликлар мавжуд.
Хусусан, нефт-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш, тўқимачилик, чарм ва поябзал, озиқ-овқат саноати, шунингдек, "яшил иқтисодиёт" билан боғлиқ соҳалар миллий иқтисодиётнинг "ҳаракатлантирувчи кучига" айланиши учун барча шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан
Тўқимачилик саноати, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган соҳаларидан бири бўлиб, юқори ўсиш суръатларини намойиш этишда давом этмоқда.
Сўнгги тўрт йил ичида соҳада туб ўзгаришлар юз берди. Масалан, Ўзбекистон учун тажриба тариқасида ишлаб чиқариш занжирини хом ашёдан тайёр маҳсулотгача ташкил этишнинг янги шакли сифатида пахта-тўқимачилик кластерларини экспериментал равишда яратиш, республикада тўлиқ қайта ишлаш учун пахта экспортини қисқартириш, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илғор тажрибани жалб қилиш, тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотларининг халқаро бойкотини Ўзбекистондан олиб ташлаш ва ташқи бозорда иштирокини кенгайтириш чоралари.
Буларнинг барчаси тармоқлар барқарорлигининг мустаҳкам захирасини яратишга ва мамлакат иқтисодиётига тушган қийинчиликларни минимал йўқотиш билан енгишга имкон берди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 11 ойида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 14,4 фоизга ўсди ва 2020 йил охирида икки рақамли ўсиш суръатлари сақланиб қолди, бу ўтган йилларда кузатилмаган эди. Таққослаш учун: 2016 йилда тўқимачилик маҳсулотлари 9 фоизга ўсди.
Пандемия тикувчилик саноатида ўсишнинг пасайиши кўринишида акс этди, аммо у ҳам ижобий бўлиб, 2,9 фоизни ташкил этди. Тўғри, аввалги йилларда тикувчилик маҳсулоти ҳар йили ўртача 7 фоизга ошган. Aйни пайтда тўқимачилик ва тикувчилик саноати умумий саноат маҳсулотининг 12 фоизини ташкил этади. "Ўзтекстилпром" уюшмасининг маълумотларига кўра, 2017-2020 йилларда пахта иплари ишлаб чиқариш 1,7 баравар, матолар - 2, трикотаж мато - 1,9, трикотаж буюмлар - 1,8, пайпоқ ишлаб чиқариш - 5,6 марта ўсди.
Мамлакат раҳбарияти томонидан тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эътиборни кучайиши, солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредитлар, субсидиялар кўринишидаги кўмаги туфайли ушбу соҳа инвестициялар учун янада жозибадор бўлди. Шундай қилиб, ассоциация маълумотларига кўра, агар 2016 йилда 190 миллион долларлик сармоялар сарфланган бўлса, 2019 йил охирига келиб уларнинг ҳажми 2,5 баравар ошиб, 473,9 миллион долларга етди. Пандемия тўқимачилик ва тикувчилик саноатидаги сармоявий фаолликни пасайтирди, аммо сармоялар оқими тўхтамади.
Тармоқнинг жадал ривожланиши иш ўринлари яратилиши ва бандликнинг кўпайиши билан бирга кечди. "Ўзтекстилпром" ассоциациясининг маълумотларига кўра, тўрт йил давомида тўқимачилик ва тикувчилик саноатида банд бўлганлар сони қарийб 19 фоизга ўсиб, 366,9 минг кишига етди. Ишлаб чиқариш занжирининг кластерли бошқарувига ўтиш ушбу моделнинг самарадорлигини кўрсатди, бу эса пахта-тўқимачилик кластерларининг жадал ўсишига олиб келди. Aгар 2017 йилда фақат битта кластер ишлаган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 95 тага этди.
Кўриб чиқилаётган тармоқларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари экспорт салоҳиятини янада ошириш ва очиш, экспорт ҳажмини ошириш, ички тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларининг ташқи бозорларини диверсификация қилишдир.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари экспорти 2020 йилнинг 11 ойида 15,4 фоизга (1,7 миллиард долларга) ўсди. 2016 йилга нисбатан экспорт ҳажми 2020 йилда 1,8 баравар ошди. Юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар экспортини кўпайтириш сиёсати ҳам ўз самарасини бермоқда. Масалан, тайёр трикотаж ва тикувчилик буюмлари экспорти кўриб чиқилаётган даврда 2,1 баравар ошди. Aйни пайтда дунёнинг 69 мамлакатига 563 турдан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинаётган бўлса, 2018 йилда 348 турдаги 57 мамлакатга экспорт қилинмоқда.
Мамлакатлар шароитида анъанавий савдо бозорларига ҳам, янгиларига ҳам экспортнинг динамик ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 11 ойида Россияга экспорт 2016 йилга нисбатан 37 фоизга, қўшни мамлакатларга эса 3,2 бараварга ошди. МДҲдан ташқари мамлакатларга экспорт ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Масалан, Хитойга тўқимачилик ва кийим-кечак экспорти 2 баравар, Туркия - 3,3, Польша - 3,5, Италия - 3 баравар ошди. Эвропа мамлакатлари ҳақида гапирганда, шуни таъкидлаш керакки, ўтган йили Еврокомиссия Ўзбекистонга «GSP+» Умумлаштирилган имтиёзлар тизимидан фойда олувчи мақомини муддатидан олдин бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорига тўқимачилик маҳсулотларини, шу жумладан, божсиз етказиб беришга имкон беради, бу эса Ўзбекистондан Европа бозорига тўқимачилик ва кийим-кечак етказиб бериш ҳажмининг кўпайишига олиб келади. "Ўзтекстилпром" ассоциацияси экспертларининг ҳисоб-китобларига асосланиб хабар беришича «GSP+» режими маҳсулот экспортини йилига қарийб 300 миллион долларга, 2025 йилга келиб эса 1,2 миллиард долларга ошириш имконини беради.
Шундай қилиб, сўнгги тўрт йилда Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва тикувчилик трикотаж саноати 2020 йилда пандемия пайтида тўпланган салоҳиятни сақлаб, барқарор динамик ривожланишни намойиш этди.
Руслан Aбатуров
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратцияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг бош илмий ходими.
"Правда Востока" газетаси 8 январдаги 5-сони
Латофат Бўриева таржимаси
Изоҳ қолдириш