Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперативлари тизими яратилди ва муваффақиятли ишламоқда, улар томонидан фермерлар билан шартномавий муносабатлар доирасида 2020 йилда 2,7 миллион тонна пахта (ёки 1 миллион тоннага яқин пахта толаси) етиштирилди. Республикада 155 та йигирув фабрикаси мавжуд бўлиб, улардан 89 таси кластер тизимида ишлайди, дейилади «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабарида.
2020 йил 31 декабрь ҳолатига фермер хўжаликлари олдидаги қарздорликни ўз вақтида ёпиш (250 миллион доллардан ортиқ) ва 40 минг фермер хўжалигининг (8 ой давомида тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёси бўлган пахта етиштирган) молиявий барқарорлигини таъминлаш учун калава-ип ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини олдиндан тўлов билан сотишга мажбур бўлдилар.
Йигирув корхоналари 2020 йилнинг сўнги ойларига кадар ип калавани корхонани сақлаб қолиш, яратилган иш ўринлари йўқотмаслик мақсадида арзон (баъзи холларда таннархдан хам кам) нархларда сотишга мажбур бўлишди.
Бундан ташқари, йигирув корхоналари юқори сифатли калава-ип ишлаб чиқариш учун замонавий қувватларни яратиш учун олинган миллионлаб долларлик кредитларга қайтармоқдалар (2020 йилда, Ҳукумат ва банклар кўмаги билан паст нархлар даврида корхоналар ишлаб чиқаришни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди).
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мутахассислари томонидан сўнгги ойларда калава-ипни (20 минг тоннадан зиёд) «қўлда ишлаш» режимида ички бозорга етказиб беришни таъминлаш чораларини кўрмоқдалар.
Ҳозирда Уюшма томонидан тармоқ корхоналаридаги вазиятни тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни тўхтаб қолмаслигини олдини олиш учун Тезкор штаб ташкил этилди.
Ҳар куни штаб корхоналарнинг ипга бўлган эҳтиёжларини ўрганади, хомашё излаш ва сотиб олишга кўмаклашиб келмоқда (қуйида келтирилган рақамлар орқали Оператив штаб билан боғланишингиз мумкин).
Ўтган ҳафта давомида 2770 тоннадан ортиқ калава-ип сотиб олишга ёрдам қилинди.
Шу билан бирга, калава-ипни сотиб олиш учун молиявий ресурсларни таъминлаш мақсадида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги билан биргаликда экспорт шартномалари ва аккредитивлари, ҚҚСни қайтариш эвазига экспортгача молиялаштириш масалаларини ҳал қилишда ёрдам бериш имкони яратилди.
Изоҳ қолдириш