2025 йил август ойида Ўзбекистон автомобили бозорида фаоллик ўртача даражада пасайди

2025 йил август ойида Ўзбекистон автомобили бозорида фаоллик ўртача даражада пасайди

Маълумотларга кўра, август ойида енгил автомобиллар савдоси 90 минг донадан иборат бўлиб, июль ойига нисбатан 9,5% камайган.

Энг катта пасайиш Тошкент вилоятида, шунингдек, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.

Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат

Август ойида янги енгил автомобиллар сегментида фаолиятнинг бироз камайиши кузатилди — сотувлар 2 фоизга пасайиб, 37,6 минг дона автомобилни ташкил этди.

Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар устувор ўринни сақлаб қолди — уларнинг сотув ҳажми 32,6 минг донани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга камайди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларнинг сотуви 4,9 минг донани ташкил этди, бу эса июль ойи кўрсаткичидан 9,4% кам.

Иккилламчи автомобили бозори нисбатан барқарорликни кўрсатди

Август ойида иккилламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 52,7 минг донани ташкил этди, бу эса олдинги ойга нисбатан 14,3% кам.

Электромобиллар сегменти. Иккилламчи бозорда 2,7 мингта электромобиль сотилди, бу июль ойи кўрсаткичидан атиги 0,6% юқори. Шу билан бирга, йиллик ҳисобда ўсиш 4,6 баробар қайд этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар