Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир ой ичида яна 7 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир ой ичида яна 7 поғонага кўтарилди

Оокла компанияси Speedtest.net сервиси март ойи 2020 йил натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобиль ва симли алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон яна 7 поғонага кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида 36 поғонага кўтарилган. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш ҳисобланади.

Охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баробарга ўсган – 11,62 Мбит/сониядан (2019 йил март ҳолатига кўра) 26,92 Мбит/сониягача (2020 йил март ҳолатига кўра).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакат 133-ўринни эгаллаб, 2020 йил февраль ҳолатига кўра бир поғонага кўтарилган.

Маълумот учун, Speedtest портали интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар