Сурхондарё вилоятининг 2023 йил 9 ойидаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

Сурхондарё вилоятининг 2023 йил 9 ойидаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

2023 йилнинг 3-чорагида вилоятдаги ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 29,4 трлн сўмни, ўсиш кўрсаткичи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 105,2%ни (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 4-ўрин) ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ хажми 10,4 млн сўмни ташкил қилган.

ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноатнинг улуши – 6,8%, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик – 48,7%, қурилиш – 7,8% ва хизмат кўрсатиш соҳаси 36,7%ни ташкил қилган.

Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 3,9%. ЯҲМ да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 76,7%ни ташкил қилган.

ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 106,4%, қурилишда – 105,3%, саноатда – 105%, хизматлар соҳасида – 103%ни ташкил этди.

Саноат. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5,9 трлн сўмни ташкил қилиб, республикадаги улуши 1,3%ни, ҳудудлар ичида охирги ўринни эгаллаган.

Шу билан бирга, вилоятда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми 1,7 трлн сўмни, республикадаги улуши 1,3%ни ташкил қилган.

Сурхондарё вилояти қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми (24,2 трлн сўм) бўйича республикадаги улуши 8,3%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 7-ўринни эгаллаган.

Аҳолига кўрсатилаётган бозор хизматлари ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бориши натижасида 2023 йилнинг 3-чорагида хизматлар ҳажми 11 трлн сўмни ташкил қилди.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда жами 2 653 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, ўтган йилга нисбатан 19,2%га камайиши кузатилди.

Элдор Зайниддинов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар