Ўзбекистон 3 ойда тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп қайси давлатларга экспорт қилган

Ўзбекистон 3 ойда тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп қайси давлатларга экспорт қилган

Ўзбекистон 2021 йилнинг 1-чорагида 54 та хорижий давлатларга қиймати 637,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган, дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 174,9 млн. AҚШ долларига ошган.

2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 209,4 млн.
  • Хитой – 170,1 млн.
  • Қирғиз Р. – 83,9 млн.
  • Туркия – 65,9 млн.
  • Польша – 15,4 млн.
  • Эрон – 11,0 млн.
  • Украина – 10,7 млн.
  • Қозоғистон – 10,3 млн.
  • Покистон – 9,6 млн.
  • Миср – 6,9 млн.
  • Италия – 5,2 млн.
  • Озарбайжон – 5,1 млн. АҚШ доллари.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар