Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён қанчага кўпайди?

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён қанчага кўпайди?

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 34 036,8 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 131,6 минг кишига ёки 0,4 % га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 % ни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 % ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 % ни ва Aндижон вилоятида 9,2 % ни ташкил этган.

Дастлабки маълумотларга асосан, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра Республика доимий аҳолиси сонининг 30,8 % и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,7 % и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,5 % и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар