«Ookla» компаниясининг “Speedtest.net” сервиси 2020 йил апрель ойи натижаларига кўра, янги маълумотларни эълон қилди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистон “Speedtest Global Index” симли алоқа интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида яна бир позицияга кўтарилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 1 ўринга юқорилаб, 94-ўринда қайд этилмоқда. Мамлакатимиз ушбу соҳада бир йил давомида 37 поғона юқорилашга эришди.
Умуман, охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги қарийб 2,3 баравар ўсган.
2020 йил апрель ҳолатида Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича Туркия (97-ўрин), Грузия (95-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин), ва Туркманистон (174-ўрин) дан олдинда турибди.
Маълумот учун, “Speedtest” интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилари томонидан тақдим этилган маълумотларидан фойдаланади ва рейтинг тузиб чиқади.
Изоҳ қолдириш