Ўзбекистон жорий йилда қанча олтин сотгани тўғрисида маълумот берилди

Ўзбекистон жорий йилда қанча олтин сотгани тўғрисида маълумот берилди

2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шунингдек, 2019 йил январь-июнь ойларига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил этган. 2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 33,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар