Ўзбекистон коронавирус етиб бормаган, жозибадор мамлакатлар рўйхатига киритилди

Ўзбекистон коронавирус етиб бормаган, жозибадор мамлакатлар рўйхатига киритилди

“The Telegraph” нашри Ўзбекистонни коронавирусдан холи, жозибадор мамлакат, дея эътироф этди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, Буюк Британиянинг “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туриcтик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшган.

“Telegraph Travel” ёзувчиси Сара Уилер Ўзбекистонни нур ва ажиб гўзаллик таратиб турувчи мамлакат, дея таърифлаган.

Рўйхатда Аргентина, Намибия, Куба, Туркия, Мўғулистон, Мадагаскар, Перу, Мальдив, Мальта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Чили, Польша, Колумбия, Венгрия, Боливия ва Танзания каби давлатлар ҳам бор.

Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган. Шу билан бирга, бу мамлакатларда томоша қилиб завқланиш мумкин бўлган жойлар кўп.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар