Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни қўлга киритди

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни қўлга киритди

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълум қилди.

Мамлакат 11,6 тонна миқдорда олтин сотди, шу билан олтиннинг республика экспортидаги улуши 39,8 фоизга етди.

Иккинчи ўринни Мўғулистон (6,1 тонна) эгаллади. Россия ва Германия ҳар бири 0,5 тоннадан экспорт қилган.

Харидлар бўйича, сўнгги ойлар сингари, Туркия биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. WGCнинг тахминларига кўра, Туркия 19,4 тонна олтин харид қилган. Қатар «олтин захираси» 3,1 тоннага, Ҳиндистон — 2,8 тоннага, Қозоғистон — 1,9 тоннага, Украина — 0,3 тоннага кўпайганлиги маълум қилинди.

Июль ойида жаҳон бозорида бир грамм олтиннинг ўртача нархи 58 долларни ташкил этди. Бугунги кунда олтиннинг бозордаги нархи деярли 62 долларни ташкил этмоқда.

Беш йил ичида Ўзбекистонда олтин экспорти ўсиб келмоқда. Масалан, олтин экспорти 2015 йилда 823,9 млн долларни, 2016 йилда 738,2 млн долларни, 2017 йилда 1,6 млрд долларни, 2018 йилда эса 3,4 млрд долларни ташкил этди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар