Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг. Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар