Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик босқичига олиб чиқишга қарор қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.
Жумладан:
- Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
- Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
- Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
- Қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
- соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси;
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими.
Изоҳ қолдириш