Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини юборди

3 март куни Ўзбекистон Хитойга иккинчи партия инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшриғига асосан 2020 йилнинг 3 март куни соат 15:30 да Махсус борт навбатдаги инсонпарварлик ёрдами билан коронавирусга қарши курашиш учун амалий кўмак бериш мақсадида Хитой Халқ Республикасига учиб кетди.

Мудофаа вазирлигининг CASA C-295 русумли ҳарбий самолёти Тошкентдан Урумчига жўнаб кетди.

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясига ҳам, биринчи партияда бўлгани каби – бир марталик стерил қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, ҳавони фильтрлаш маскалари ва бошқа буюмлардан иборат, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 12 феврал кун Ўзбекистон Хитойга "Ил-76" ҳарбий самолётида биринчи партия инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар