Мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, импортни оптималлаштириш, хорижий ҳамкорлар билан янги инвестиция лойиҳалари устида ишлаш каби масалаларда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси жорий йилнинг январь-март ойлари якунлари бўйича прогноз кўрсаткичларини ортиқ даражада бажаришга эришди, деб хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.
Бугунги кунда уюшма таркибига 86 та корхона аъзо бўлиб, жумладан, кабел-сим маҳсулотлари – 15 та, маиший техника – 35 та, электротехника маҳсулотлари – 36 тани ташкил этади.
Ҳозирги вақтда корхонадаги ишчилар сони – 22 мингдан ортиқ. Уюшма корхоналари томонидан 2021 йил январь-март ойлари якунлари бўйича, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2 856,9 млрд. сўмга (272,1 млн. доллар) етказилди ва режа 109,9 фоизга бажарилди.
Инвестиция дастури доирасида 19,4 млн долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, режа 104,8 фоизга бажарилди (режа 18,5 млн.долл.), шундан 10,9 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредит маблағларини ташкил этди (режа 8,0 млн.долл.).
Жорий йилнинг январь-март ойлари ҳолатлари бўйича корхоналар томонидан жами 104,3 млн. долларлик маҳсулотлар ташқи бозорларга экспорт қилинди (94,3 млн.долл).
Изоҳ қолдириш