Ўзбекистонда банк ҳисобварақларига кўпроқ кимлар эга? Кексаларми ёки ёшлар

Ўзбекистонда банк ҳисобварақларига кўпроқ кимлар эга? Кексаларми ёки ёшлар

Марказий банк банк ҳисобварағига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 18 ёшдан ошган ўзбекистонликларнинг 71,4%и банк ҳисобварақларига эга.

Мазкур графикда Республикамизнинг муомалага лаёқатли аҳолисини ёш қатламлари бўйича банк ҳисобварағларига эгалиги тўғрисида маълумот кўрсатилган бўлиб, бунда жами 22,8 млн. лаёқатли аҳолининг 71,4 фоизида ёки 16,3 млн. кишида (шундан эркаклар ва аёллар мос равишда 8,2 ва 8,1 млн. киши) банк ҳисоб варағи мавжудлиги қайд этилган.

Банк ҳисобварағига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони тўғрисида
МАЪЛУМОТ

минг киши

Шунингдек, мазкур кўрсаткич ёш қатламлари бўйича таҳлил қилинадиган бўлса, 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган лаёқатли аҳолининг 64,0 фоизи, 30-39 ёш оралиғидаги аҳолининг 77,8 фоизи, 40-49 ёш оралиғидаги аҳолининг 69,5 фоизи, 50-54 ёш оралиғидаги аҳолининг 69,8 фоизи ўз банк ҳисобварағларига эга бўлса, пенсия ёшидаги аҳоли қатламлари учун ушбу кўрсаткич нисбатан юқори шаклланганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Эътиборлиси, ёш гуруҳлари бўйича ҳисоблаганда, банк ҳисобварағига эга қариялар улуши ёшларнинг тегишли улушига қараганда кўпроқни ташкил этган.

Масалан, 18-29 ёшдагиларнинг фақат фоизи банк ҳисобварағига эга бўлса, 60-69 ёшдагиларнинг 83,7 фоизи банк ҳисобварағларига эга.

Яна бир эътиборли жиҳат 30-39 ва 40-49 ёшли гуруҳларда банк ҳисобварағига эга аёлларнинг банк ҳисобварағига эга эркакларга нисбатан юқори улушга эга экани билан боғлиқ.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар