Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил март ойида ўсишда давом этмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил март ойида ўсишда давом этмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил март ойида 1042 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 4,2 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 11 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 4,2 фоизга ошиб, 1042 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 6,3 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,6 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 14,7 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2023 йил март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6 та ҳудудда ўтган ойга (февраль) нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикаси (28,1%), Жиззах (16,3%), Сурхондарё (7,7%), Сирдарё (6,8%), Хоразм (6,0%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (3,9%) ўсиш кузатилган (2 - расм).

Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 8 та ҳудудда камайган. Хусусан, Наманган (- 7,6%), Тошкент (- 6,4%), Фарғона (- 6,4%) ва Бухоро (- 4,2%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан камайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2023 йил март ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 654,7 мингтани ташкил этди ва 2023 йилнинг февраль ойига нисбатан 333,9 мингта транзакцияга (6,3%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ошган.

2023 йил март ойида республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент (8,2%), Хоразм (8,0%), Фарғона (7,3%), Бухоро (6,9%) ва Сурхондарё (6,5%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2023 йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0657 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,6 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 8,6 фоизга ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 4,6 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил март ойида 7 173,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 10,4 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил март ойида 0,9901 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам сезиларли даражада 10,0 фоизга камайган.

2023 йил март ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг февраль ойига (520 596 бирлик) нисбатан 7 924 тага камайиб, 512 672 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 32 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 429 031 тадан 417 216 тагача камайган (пасайиш 11 815 та). Фермер хўжаликлари сони эса 87 989 тадан 91 912 тагача (3 923 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 544 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг февраль ойига нисбатан 32 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2023 йил март ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,8532 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг февраль ойига нисбатан 14,7 фоизга камайган. Жорий йилнинг март ойида юридик шахслар томонидан 215 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1042

↑1,0627

↑1,0657

↓0,9901

↓0,8532

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1281

↑1,0644

↑1,7100

↑1,0197

↓0,0000

Жиззах вилояти

↑1163

↑1,0593

↑1,2036

↑1,0035

↑3,0000

Сурхондарё вилояти

↑1077

↑1,0654

↑1,1761

↓0,9927

↓0,5000

Сирдарё вилояти

↑1068

↑1,0210

↑1,2309

↓0,9912

↓0,0000

Хоразм вилояти

↑1060

↑1,0805

↑1,1580

↓0,9920

↓0,0000

Тошкент шаҳри

↑1039

↑1,0817

↑1,0473

↓0,9742

↓0,9027

Навоий вилояти

↓988

↑1,0244

↑1,0380

↓0,9725

↓0,0000

Қашқадарё вилояти

↓984

↑1,0234

↑1,0015

↓0,9953

↓0,2000

Самарқанд вилояти

↓973

↑1,0321

↓0,8899

↑1,0124

↑1,1111

Андижон вилояти

↓970

↓0,9760

↓0,9474

↓0,9169

↑1,6000

Бухоро вилояти

↓958

↑1,0688

↓0,9504

↓0,9282

↓0,0000

Фарғона вилояти

↓936

↑1,0726

↓0,7985

↑1,0361

↓0,4545

Тошкент вилояти

↓936

↓0,9924

↓0,7994

↑1,0192

↑1,5000

Наманган вилояти

↓924

↑1,0452

↓0,8295

↓0,9588

↓0,5000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1110

↑1.1287

↑1.2429

↓0.9001

↓0.6515

Андижон вилояти

↑1640

↑1,8592

↑2,0000

↓0,8069

↓0,4000

Жиззах вилояти

↑1355

↓0,9123

↑2,0000

↓0,8648

↑1,5000

Наманган вилояти

↑1291

↓0,8296

↑2,0000

↓0,8669

↓0,3333

Сирдарё вилояти

↑1246

↓0,7324

↑2,0000

↓0,8603

↓0,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1158

↓0,8725

↑1,6268

↓0,9190

↓0,0000

Қашқадарё вилояти

↑1122

↓0,9875

↑1,1611

↑1,0097

↑3,0000

Сурхондарё вилояти

↑1088

↓0,7406

↑1,5089

↓0,8863

↑1,0000

Тошкент шаҳри

↑1040

↑1,2695

↓0,9166

↓0,9196

↓0,8978

Хоразм вилояти

↑1011

↓0,8519

↑1,2523

↓0,9644

↓0,0000

Самарқанд вилояти

↓999

↓0,9278

↑1,1605

↓0,9081

↓0,3448

Тошкент вилояти

↓968

↓0,8500

↑1,1697

↓0,8646

↓0,4286

Бухоро вилояти

↓926

↓0,8709

↑1,0555

↓0,9031

↓0,0000

Фарғона вилояти

↓909

↓0,8516

↑1,0266

↓0,8838

↓0,1852

Навоий вилояти

↓874

↓0,8565

↓0,9040

↓0,9653

↓0,0000

Руслан Абдуллаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар