Ўзбекистонда сув омборини тўлдириш ва бўшатиш учун дастур ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда сув омборини тўлдириш ва бўшатиш учун дастур ишлаб чиқилди

Интеллектуал мулк агентлигида сув омборлари учун дастурий таъминот рўйхатдан ўтказилди.

Иншоотнинг мустаҳкамлигига таҳдид солувчи авариявий вазиятларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида сув омборини тўлдириш ва бўшатиш учун дастур ишлаб чиқилди.

Дастур сув сатҳининг максимал меъёрдан ошмаслигини таъминлайди ва сум омборининг иш режимини юқори аниқлик билан бошқаради.

Дастур муаллифлари – Фурқат Ғаффаров, Азамат Исмоилов, Адҳам Боймуродов ва Анвар Ҳуррамовларга Ўзбекистоннинг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, DGU 07858-сонли гувоҳнома берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар